Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ бошлиғи пора билан ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бошлиқ С.Умаров ва унинг жиноий шериги пора олиш жараёнида қўлга тушган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.