Навоий вилояти Учқудуқ туман ҳокимлигининг мансабдорларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2017 йилда давлат раҳбари чўл ҳудудида 3 йилдан ортиқ яшаган фуқароларга ОТМларга бюджет асосида ўқишга кириш бўйича ҳужжатни имзолаган. Шунга асосан, туманнинг собиқ ҳоким ўринбосари ва бошқалар 3та маҳаллада 3 йил давомида яшамаган бўлсада 33нафар фуқарога қалбаки ҳужжат тайёрлаб, уларнинг 25 нафарини бюджетга ўқишга киритган. Уларнинг соҳта ҳужжат билан ўқишга кириши натижасида давлат бюджетига 650 млн сўм зарар етган.
Таъкидланишича, бу бўйича ҳужжатлар тўпланган ва ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ҳокимлик мансабдорларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.