Сирдарё вилоятида жазони ўтаётган фуқаро экстремистик гуруҳ ташкил қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, халқаро террористик ташкилотга аъзолиги учун 2020 йилда 6 йилга қамалган 31 ёшли шахс қамоқхонада туриб ҳам фуқароларни экстремистик гуруҳга тарғиб қилган. Хусусан, у Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида жазони ўтаётган 20 нафар маҳкум ва озодликдаги 11 нафар фуқарони ушбу ғоя атрофида бирлаштира олган.
Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан олиб борилган тадбир давомида уларнинг барчаси аниқланган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 244 прим 1-моддаси 3-қисми “а, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.