Хоразм вилоятида шифокор пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Урганч ТТБ марказий поликлиникаси шифокори А.С. ЙТҲ содир этган фуқарога ҳодисада ҳеч ким шикастланмаганлиги бўйича ҳужжат тўғирлаб бермоқчи бўлган. У шунингдек, ИИБ терговчисини ҳам воқеа бўйича фуқарони жавобгарликка тортмаслик бўйича кўндириб бермоқчи бўлган. У бунинг учун 1000 доллар сўраган ва шуни олаётган вақтда ушланган.
Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.