Ўзбекистон пойтахтида ИИБ ходимлари уйини фоҳишахонага айлантирган 50 ёшли эркакни ушлади. Бу ҳақда Менинг юртим канали хабар қилди.
Эркак декабрь ойида уйини иккита ташриф буюрувчига берган. Бироз вақт ўтгач унинг уйига ички ишлар ходимлари бостириб кирган. Улар жиноятни исботловчи бир нечта сурат олган.
Эркак аввал ҳам шундай қилиғи учун жазоланган бўлган. Суд уни айбдор деб топган ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилган.