Тошкентда 3 нафар шахс кредит пулларига криптовалюта сотиб олгани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, улар танишлари номига банкдан 783,6 млн сўм кредит олган. Сўнгра улар маблағни талон-тарож қилган. Фуқаролар биржа иловаси орқали 36 000 долларни “криптовалюта савдоси”га тиккан. Шунингдек, кредит пулига “SPARK” ва “GENTRA” автомобилларини харид қилган.
Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.