Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, туман ҳокимининг ёрдамчиси “Янгиобод” МФЙда тадбиркорлик қилиш ниятида юрган шахснинг ишончига кирган. Ҳоким ёрдамчиси унга маҳалла ҳудудидаги 60 сотих ерни танишлари орқали, “Е-аукцион”да олиб беришни ваъда илган. Бунинг учун мансабдор тадбиркордан 5,5 млн сўм сўраган.
Ҳоким ёрдамчиси айтилган пулни олаётганда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.