Тошкент шаҳрида ҳуқуқ тартибот органлари томонидан олиб борилган тадбир давомида ИИБ терговчиси ва профилактика инспектори пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Чилонзор тумани ИИБ терговчиси ўз иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича айбланувчига чора кўрмаслик учун 5 минг доллар сўраган. У ўша пулларнинг 1000 долларини олаётганда ушланган ва ҳозирда ҳибсда.
Шунингдек, Миробод тумани ИИО ФМБ 4-сон ИИБ профилактика инспектори танишининг ҳуқуқбузарлик ҳолатини расмийлаштирмаслик учун 500 доллар сўраган ва дастлаб 200 доллар олган. У қолган 300 долларни олаётганда эса ушланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.