Навоий вилоятида аёл 32 ёшли мансабдорни “шантаж”қилди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Нашрнинг ёзишича, аёл мансабдорнинг хизмат фаолиятига оид маълумотларини интернетда тарқатиш билан таҳдид қилган ва ундан 3 млн сўм олган. Орадан вақт ўтгач аёл яна таҳдид қилиб, 1500 доллар талаб қилган. Аёл ўша пулни олаётганда ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.