Тошкент вилоятининг қатор ҳудудларида 13 март куни соат 9-10лар атрофида осмон қоронғулашиб, кучли дўл ёғди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса ўта нам ҳаво оқимлари сабабли юз берган. Атмосферада булутлар қатламида ўта тўйинган сув буғлари ва муз заррачалари қуёш нурлари ва ёруғлигини бир муддат чеклаб қўйган.
Ушбу ҳолатдан сўнг дўл ёға бошлаган. Дўл Жиззах ва Сирдарёда ҳам ёққани айтилмоқда.