Ўзбекистон раҳбари номидан сохта сайт яратилгани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
AntiFake.uz каналининг ёзишича, Президент расмий сайтига ўхшаш www.president-uz.link сайти ишга туширилган ва унда гўёки болалари бор ҳар бир оилага 650 минг сўмдан берилаётгани ҳақида маълумот жойланган. Шунингдек, у ерда фуқаролардан шахсга доир ва пластик карта тўғрисида маълумотларни киритиш сўралган. Канал маъмурияти бу хабарга ишонмасликни ва виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишни сўраб қолган.
Таъкидлаш жоиз, Президентнинг расмий веб сайти www.president.uz ҳаволаси орқали фаолият олиб боради.