Ўзгидромет мамлакатимиз ҳудудида 17-20 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу кунлари Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Волга бўйидан совуқ ҳаво массаси кириб келади. Шунинг натижасида, деярли бача ҳудудларда ёмғир ёғади. 18 мартда эса ёмғир қорга ҳам айланиши мумкин.
Таъкидланишича, 19-20 март кунлари кечаси ҳаво ҳарорати -1... -2 даражагача тушиб кетади. Шунингдек, шимолий ҳудудадларда ҳарорат тунда -7... -10 даражагача тушиш эҳтимоли борлиги маълум қилинди.
Шамол тезлиги 22-27 м/с.гача кучайиши мумкинлиги таъкидланди.