Хабарингиз бор, шу йил 25 январь санасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда энергетика билан боғлиқ муаммо юзаган келган эди. Шу куни учта давлатда блэкаут юз берган эди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса юзасидан давлатлараро комиссияси хулосаси эълон қилинган. 25 январь куни Тошкент вақти билан соат 10:59 да «Сирдарё ИЭС ва 500 кВ „Тошкент“ подстанциясида носозлик юзага келган ва ушбу ҳолат блэкаутга сабаб бўлган.
Таъкидланишича, шу вақтда Қозоғистон жанубида KEGOC электр тармоқлари ва электр станцияларининг аварияга қарши автоматикаси тизими ишга тушган ва бунинг натижасида ўша ҳудудда электр узилишининг олди олинган. Лекин Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика тизимлари тўлиқ қувватсизлантирилган.
Қўшимча қилинишича, ушбу ҳолатни тўлиқ баратаф этиш ва муммони ҳал қилишга Қозоғистонда 4 соат, Қирғизистонда бир сутка ва Ўзбекистонда истеъмолчиларни энергия билан таъминлаш учун тўрт кун вақт кетган.