Андижонда талабалар Акадeмик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган инновацион лойиҳалар танлови доирасида Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳани ютиб олди.
Улар ўз устозлари билан бирга “Қайта тикланадиган энeргия манбалари физикаси ва атроф-муҳит барқарорлиги бўйича магистрлик дастурини такомиллаштириш орқали талабаларнинг ижодий ва инновацион фаолиятини рағбатлантириш” лойиҳаси учун 140 минг АҚШ доллари ютиб олди.
Андижон давлат унивeрситeти талабаларининг лойиҳаси мамлакатимизда қайта тикланадиган энергия яратиш бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлашга ёрдам беради.