Хабарингиз бор Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун мудат белгиланган эди. Унга кўра, 2010 йилгача олинган гувоҳномалар – 2022 йилнинг апрелига қадар, 2012 йилгачалари – 2022 йилнинг июль ойига қадар ва ҳоказо этиб белгиланган эди.
Таъкидланишича, эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришнинг охирги муддатларини мутаносиб тарзда – 2023 йилнинг 31 декабрига қадар ўзайтириш бўйича қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, ИИВ маълумотига кўра, 2022 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ҳақиқий эмас деб топиладиган ҳайдовчилик гувоҳномалари бўйича, истисно тариқасида тегишли таъсир чоралари қўлланилмайди.
Қўшимча қилинишича, техник тадбирлар ўтказилиши муносабати билан шу йил 19 мартдан – 2 апрель кунигача “права”ни алмаштириш хизмати вақтинча кўрсатилмайди.