Самарқанд вилояти Пахтачи туманида олтинни ноқонуний қайта ишлайдиган гуруҳ аниқланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, туманда яшовчи 28 ёшли У.А. ва И.Б.ларнинг уйи текширилганда 3 тонна соф олтинли руда тошлар аниқланган.
Шунингдек, текширув давомида оҳак цехи ва рудаларни ноқонуний қайта ишлаш жараёнида 1 млрд. 260 млн сўмдан ортиқ табиий газ маҳсулоти талон-торож қилингани маълум бўлди.