Актрисанинг шогирди Раъно Ярашева Юсуповани хотирлаб, унинг васияти ҳақида гапирди. Ярашева Тўти Юсупова кўнгли очиқ инсон бўлганини ва доим театрдаги шогирдларига ёрдам бериб, қўллаб-қувватлаб келганини айтди.
Уни бутун Ўзбекистон билар эди. Афсуски, унинг иккита фарзанди Тўти Юсупова тирик вақтида ҳаётни тарк этди. Унинг биттагина қизи қолди ва у ҳам онаси олдидаги қарзини узишга астойдил ҳаракат қилди. Ўзбек аёллари доим фарзандлари ҳақида ўйлайди. 2008 йилда унинг кенжа ўғли Миркомил ҳаётдан кўз юмди. Тўти Юсупова ўлимидан олдин уни Миркомилнинг ёнига кўмишни васият қилди. У доим ўғли ёлғиз қолганини айтарди ва шу сабабга кўра ўзини унинг ёнига кўмишни таъкидларди. У сўнгги нафасига қадар фарзандлари ҳақида ўйлаб яшади, – дейди Ярашева.