Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет 23 март куни кутилаётган об-ҳаво прогнозида маълум қилди.
Таъкидланишича, эртага Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда у қорга айланиши кутилмоқда. Кундузги ўртача ҳарорат +2... +7 даража, тунда эса 0... +5 даража бўлиши кутилмоқда. Баъзи ҳудудлар, хусусан Устюртда ҳаво ҳарорати кечаси -7... -10 даража бўлиши кутилмоқда.
Тоғли ҳудудларда ҳам ёмғир, қор ёғиши, кечаси ҳарорат -2... -7 даража, кундузи 0... +5 даража бўлиши мумкин. Мамлакатимиз бўйлаб айрим ҳудудларда шамол тезлиги 15-20 м/с.га етиши кутилмоқда.