Хабарингиз бор ушбу ҳафта Наврўз байрами муносабати билан ҳафтада 5 кун ишловчилар кетма-кет 5 кун, 6 кун ишловчилар эса кетма-кет 4 кун дам олди. Шундан келиб чиқиб, қўшимча дам олиш кунлари ҳисобига 5 кун ишловчилар учун шанба иш куними деган савол ўртага ташаланади.
Таъкидланишича, бу ҳафта 5 кунлик иш кунига эга фуқаролар шанба ва якшанба кунлари тўлиқ дам олади. Яъни, эртага, 24 ва 25 март кунлари иш куни, 26 ҳамда 27 март кунлари эса дам олиш куни ҳисобланади. Ҳафтада 6 кун ишловчилар эса кетма-кет 3 кун 24, 25, ва 26 март кунлари ишлаб, 27 мартда дам олишади.
Таъкидлаш жоиз, Наврўз байрами муносабати билан дам олиш кунлари бошқа кунга кўчирилмаган эди.