Ижтимоий тармоқларда ёш йигит тўхтаб турган ЙПХ машинаси устидан югуриб ўтгани акс этган видео тарқалди. ИИВ ЙҲХББ мазкур ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, воқеа Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида содир бўлган. 17 ёшли бола 25 январь куни соат 15:00ларда 95 545 VSF давлат рақамига эга автомобиль устидан югуриб ўтган ва ушбу ҳолатни унинг дўсти тасвирга олган.
Таъкидланишича, бола топилган ва унинг отасига МжТКнинг 47-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Энди қонунбузарнинг отаси БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима тўлайди.