Самарқанд вилояти Иштихон туманида Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бўлими ходими пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ходим тадбиркорга иссиқхона учун ажратилган ерни тикувчилик ва пишириқ ишлаб чиқариш цехи қуришга айлантиришга ваъда берган. Ходим бу бўйича ҳужжатларни танишлари орқали ҳал қилмоқчи бўлган ва хизмат ҳақи сифатида 12 минг доллар сўраган. У мазкур пулнинг 6 минг долларини олаётганда ушланган.
Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.