GM Uzbekistan бу йил иккита янги моделдаги автомашина ишлаб чиқаради

GM Uzbekistan бу йил иккита янги моделдаги автомашина ишлаб чиқаради
GM Uzbekistan бу йил Chevrolet Captiva кроссовери ўрнини эгаллайдиган янги иккита автомобил моделини ишлаб чиқаради. Компания томонидан ишлаб чиқариладиган автомашиналар Chevrolet Equinox кроссовери ва Chevrolet Trailblazer йўлтанламас деб аталади.

«Барчага ёқадиган Chevrolet Captiva кроссовери ўрнига 2019 йилда иккита янги автомобиль – Chevrolet Equinox кроссовери ҳамда Chevrolet Trailblazer йўлтанламасини ишлаб чиқариши режалаштирилган. Автомобиллар GM Uzbekistan заводи негизида ишлаб чиқарилади», – дейди «Ўзавтосаноат» расмийлари.

Аввалроқ GM Uzbekistan 2019 йилнинг учинчи чораги охирида СУВ сегментида икки йўлтанламас модель намойиш қилиши ҳақида хабар берган эди.

«Яқин йиллларда янги глобал платформа яратамиз. Шунингдек, шу йилдан бошлаб биз СУВ сегментида, яъни йўлтанламас, йирик узелли икки автомобилни йиғишни бошлаймиз. Captiva ишлаб чиқаришни ўтган йил тўхтатганмиз. Унинг ўрнига шу йилнинг учинчи чорагида ушбу сегментда икки янги автомобиль намойиш қилинади», – дейди «Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари Азиз Шукуров.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » GM Uzbekistan бу йил иккита янги моделдаги автомашина ишлаб чиқаради