Ўзбекистонда 25 март куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптиклар маълумотига кўра, эртага, 25 март куни кундузги ўртача ҳарорат +15... +17 даража бўлади. Тунда эса 0... -1 даража бўлади.
Ёғингарчилик кутилмаяпти. Тонг ва тунда туман тушишиш мумкин. Шамол тезлиги 3-8 м/с.га етади.