Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида А.Ташанов берган маълумот мана бундай бошланади: “Самарқандда 21 яшар қиз калтакланди. Зўровон йигит сенаторнинг яқин қариндоши эканлиги айтилмоқда”... “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти томонидан олиб борилган ўрганиш жараёнида зўравон йигит Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродовнинг яқин қариндоши — жияни эканлиги аниқланди...”
Шу ўринда бир саволимиз бор эди. Мабода қонунларимизга жияни учун жавобгарлик тўғрисида банд киритилганми? Агар бундай банд бўлмаса, инсоннинг шаънига, унинг иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатиш қай даражада тўғри?
Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати мазкур маълумотларни тарқатаётганлар, унга ўзларича ҳар хил тус бераётганлар, турли уйдирма ва бўхтонлар ёзаётганларни огоҳлантиради. Ҳуқуқий демоктарик давлатда яшаяпмиз. Ҳар ким ўз қилмиши учун ўзи жавоб беради. Лекин бошқаларни бундай ишларда айбдор қилиш ёки обрўйига путур етказишга уринишларга қонуний баҳо берилишини унутманг.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Ахборот хизмати.