Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ёш қизни фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган аёл ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 29 ёшли аёл таниши, 20 ёшли қиз билан гаплашиб, уни Туркияга фоҳишаликка жўнатишга келишиб олган. Аёл қизни Тошкентдаги аэропортга олиб кетаётганда “Сирдарё” ЙПХ масканида ушланган.
Ушбу ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.