Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериб қанча “ишлаб олиш” мумкин? (Рўйхат)

Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериб қанча “ишлаб олиш” мумкин? (Рўйхат)
Адлия вазирлиги фуқаролар ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериб қанча мукофот пули олишлари мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Вазирлик қуйидаги ҳолатлар учун мукофот борлигини маълум қилди. Хусусан:

- йўл ҳаракати қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ejarima портали орқали хабар берилади ва БҲМнинг 5 фоизи (13 минг 500 сўм) миқдорида

- дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлашга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Давлат экология қўмитасига хабар берилади ва БҲМнинг 1 бараваригача (270 минг сўмгача) миқдорида

- лицензиясиз ёки рухсатномасиз, хабарнома юбормасдан шундай ҳужжатлар талаб қилинадиган фаолият билан шуғулланганлик тўғрисида лицензия, рухсатнома бериш ваколатига эга органларга (масалан, хусусий нотариуслар бўйича Адлия вазирлигига) хабар берилади ва ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдорида

- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берилади, ҳуқуқбузарлик туридан келиб чиқиб БҲМнинг 7 бараваригача (1 млн 890 минг сўмгача) миқдорда

- харид чекларни бермасдан товар сотганлик ва хизматлар кўрсатганлик тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берилади ва жариманинг 20 фоизи миқдорида

- давлат молиявий назоратига оид қоидабузарликлар тўғрисида “Давлат аудити” тизими орқали хабар берилади ва ундирилган жарималардан келиб чиқиб мукофот пуллари тўланади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мард 29 март 2022 09:38
    Стукач лар юрти булиб коларканимзда??карупсия монапол хакида удар солик туламаслиги хакидачи.иликгни хоким таекни етиммми
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериб қанча “ишлаб олиш” мумкин? (Рўйхат)