Самарқанд вилоятида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг Каттақўрғон шаҳар бўлими бош мутахассиси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 29 ёшли ходим фуқарога Каттақўрғон шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйдан 3 хонали хонадонни давлат ипотека дастури асосида харид қилиш ва субсидия ажратиб беришга ваъда бериб, хизмати учун 1200 доллар сўраган. У ушбу пулларни олаётганда ушланган.
Шунингдек, у қўлга олинган вақтда ёнидан 5-10 гр. миқдордаги “Марихуанна” гиёҳвандлик воситаси, 300 доллар ва ўша моддани истеъмиол қилишга мўлжалланган мослама ҳам топилган. Ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.