Тармоқ фойдаланувчиларидан бири бўлган аёл сурат жойлаб ушбу даҳшатли воқеа ҳақида ёзди. Унинг сўзларига кўра, уч ҳафтача олдин Мархабо кўчасидаги 50-сонли мактаб олдидиаги кўп қаватли уйга яхши кийинган эркак келиб, 8 ёшли қизга тегажоғлик қилган.
Бу эркак унга пул таклиф қилди ва унга куракда турмайдиган сўзлар айтди. Яхшиям-ки ўша вақтда подъездда одам чиқиб қолди ва у қочиб кетди. Қиз ота-онасига бўлган воқеани айтиб берди. Улар “участкавой” чақирди. Лекин бу натижа бермади. Уни ҳеч ким кўрмаган ва подъезддаги камералар ҳам ишламайди, – дейди у.
Аёл шу кунларда эркак ўша “дом”га яна қайтиб келганини ва қизнинг кўчага чиқишини кутиб турганини айтди.
Қиз уйдан чиқиши билан уни таниб қолди ва отасини чақирди. Шу вақтда эркак қочишга урунди, ота эса уни қувлаб кетди. Ота унга энди етай деганда эркак уни итариб юборди ва пичоғини кўрсатди. Шу сабабга кўра уни ушлай олишмади, – деб ёзади фойдаланувчи.
Эркакни бу сафар суратга тушириб олишга эришишган. У спорт кийимида, кепка ва ниқобда бўлган.