Тошкент шаҳри ҳудуди Ўзгариш қишлоғи ҳисобига кенгаяди.
Жами 2242 та хонадон ва 11935 нафар аҳолини ўз ичига олувчи ушбу ҳудудда бугунги кунда 4 та МФЙ (Пастдархон, Юқоридархон, Чорбоғ, Боғзор) мавжуд бўлиб, жами 428 гектар, шундан, қишлоқ хўжалиги ерлари 111,1 гектар, аҳоли хонадон ости ерлари 102,8 гектар, қурилишлар, кўчалар, саройлар ва майдонлар билан банд ерлар 134,8 гектар хамда сувости, йўл ости ва бошқа ерлар 78,5 гектарни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудлари қисман ўзгартирилади.
Натижада, Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Ўзгариш қишлоғи Тошкент шаҳри Сергели тумани таркибига ўтказилади.