Ижтимоий тармоқларда янги олинган Дамаснинг эшиги тушиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан UzAuto Motors компанияси изоҳ берди.
Компания маълумотига кўра, ушбу ҳолат юзасидан тарқалган видеода Дамас эшиги очиқ ҳолатда ҳаратланган ва йўл четида турган Нексияга урилиб кетиши оқибатида эшик тушиб кетган. Компания ҳодисани тасдиқлаш мақсадида воқеа жойидан кузатув камерасида олинган видеони эълон қилган.
Шунингдек, компания ёлғон ахборотларга ишонмасликни сўраб қолган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ компания раҳбари интервью бериб, автомобиллар нархи ҳақида гапирган эди.