Уларнинг муаммолари, умуман, аҳолининг даромадларини ошириш учун қандай имкониятлар мавжудлиги ҳам ўрганилди. Албатта, ҳудуд аҳолиси биринчи навбатда, сув масаласида муаммолар борлигини ўртага ташлашди.
— Биргина “Заркамар” маҳалласида 450 нафар аҳоли истиқомат қилади, — дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Маҳлиё Эшмуродова. — Тоғли ҳудуд бўлгани билан қор сувлари кам келади, битта-иккита булоқ бор, аммо уларнинг ҳам суви ичишга яроқсиз, шўр. Ширин сув чиқадиган булоқлар қазиб берилса, яхши бўларди, деган таклифни ҳам айтдик.
Маҳаллалар аҳолисига кўпроқ чорвачилик билан шуғулланиш қулайлиги боис, эчкичилик ва қўйчиликни ривожлантириш лозим. Қолаверса, инкубаторлар берилиб, паррандичилик билан ҳам аҳолини банд қилиш мумкин. Боғдорчилик йўналиши бўйича эса коврак ечиштиришнинг ва пистазорларни кўпайтириш керак. Улар учун эса аҳолига имтиёзли кредитлар ажратилиши бўйича учрашувда келишиб олинди.
O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
матбуот хизмати