Бугунги кунда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, ишсиз фуқароларга фермер хўжаликлари ерларидан 10 сотихдан 1 гектаргача ажратиб берилаётганлиги қишлоқ аҳолисининг даромадини ошишига, бандлигини таъминланишига эришилмоқда.
Бу борада Чироқчиликлар томорқачиликнинг асл ҳадисини олган.
Давлатимиз раҳбарининг томорқа фаолиятини янада ривожлантириш, шу орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан бераётган топшириқ ва вазифаларидан келиб чиқиб, Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов иштирокида Чироқчи туманининг "Қирғиз" маҳалласида боғдорчилик, узумчилик, полизчилик, асаларичилик ва чорвачилик каби йўналишларини маҳалаларда ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш мақсадида кўргазмали семинар ташкил қилинди.
Семинар давомида мутасадди раҳбарлар ҳамда маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ҳамроҳлигида маҳаллада аҳолини камбағалликдан чиқариш хусусида амалга оширилаётган ишларни хонадонбай юриш тамойили асосида ўрганишди. Маҳаллада истиқомат қилаётган Қўчқор Абдуллаев хонадонида бўлган Ш.Ғаниев бошчилигидаги масъуллар ва нуроний отахонлар яхши ниятлар билан мевали дарахт кўчатларини дуога қўл очиб ерга қадашди.
- Билагида кучи бор инсон бугун томорқаси билан “тил топиша олса” кўзлаган мақсадига етяпти, - дейди "Қирғиз" маҳалласи фаоли Қ.Абдуллаев – Кичик ҳонодонимнинг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланганим учун асосий даромадим томорқадан! Бугунги семинарда ҳам кўчат парваришлаш сирларидан етарлича маълумот олдим.
Шунингдек ташриф давомида маъсуллар вилоятда ягона бўлган "Асаларичилик мажмуаси" фаолияти билан яқиндан танишди. Ушбу асаларичилик марказида минг оиладан зиёд асалари мавжуд бўлиб, йилига 38-40 тоннага яқин асал олинмоқда.