Косон тумани томорқачиларидан ибрат олса арзийди, аммо...

Косон тумани томорқачиларидан ибрат олса арзийди, аммо...
Томорқасида меҳнат қилиб, миллион-миллион сўмлаб даромад олаётган фуқаролар ҳақида эшитгансиз. Уларнинг рўзғори тўкин-сочин, ўзи бадавлат. Бу бойлигу шон-шараф томорқачилик орқасидан келмоқда дейишади улар ғурурланиб. Аммо тан олиш керак, кенг мўл томорқаси бўла туриб, “ночорман, ишсизман, кам таъминланганлар рўйхатидаман” деб арзи ҳол қилувчилар ҳам кўплаб топилади. Уларга “томорқангиз бор экан, шу ерни гуллатиб қўйсангиз даромад ҳам, иш ҳам бўлади-ку” десангиз, “сув йўқ, ер шўр, маблағ йўқ” деб баҳона қилишади. Тўрт мучаси соғ, тоғни урса талқон қила оладиган бундай йигитларни кўрганимда кичкинагина жусссами билан катта ишни бошлаган, томорқасида бир қишлоқни боқишга етадиган маҳсулот етиштирган Саодат Қуллиевани намуна қилиб кўрсатгим келади.

Косон туманидаги “Ўрта Оброн” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Саодатхон Қуллаева 9 сотихлик иссиқхонада йиғиштириб олинган бодринг ўрнига сабзи экибди. Камида 10 тонна сабзи ковлаб олишни мўлжаллаб турибди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Унинг 16 сотих томорқаси бор. Унда помидор, саримсоқпиёз, булғор қалампири, қулупной ва бошқа экин парваришлаб, ички бозорга чиқармоқда.

Тумандаги “Чорбоғ” МФЙ ҳудудида яшавчи Ирода Боқиевани олайлик. Бу аёл 80 сотих жойда картошка экиб, ундириб олибди. Кўриб кўзингиз қувнайди. Ўзиям жуда меҳнаткаш эмасми, бирор қарич ер бўш қолмабди. Бундай фидойи томорқачиларни кўрганингизда отангизга раҳмат дейсиз, беихтиёр. Чунки улар томорқадан даромад топиш билан бирга элу юрт тўкинчилигига ҳисса қўшишмоқда, яшнаб турган боғ-роғлари экологик софликни таъминлашга хизмат қиляпти.

Гулчиликда катта шуҳрат қозонган, номи нафақат вилоятга, мамлакатда маълуму машҳур Саодат Эргашева ҳақида эшитган чиқасиз. Чунки 9 сотих иссиқхонасида етиштирилаётган гулнинг тури 200 хилдан, сони эса 5000 тупдан зиёд. Гулчиликдан келаётган даромад эса 200 млн сўмга яқин. Иссиқхонасига кирсангиз худди гулчилик фабрикасида юргандек ҳис қиласиз ўзингизни. Мисоли келин уйидек, безатилган гулхонадаги турфа хил тувак гуллар оромингизни ўғирлайди. Бошқа бир дунёга тушиб қолгандек ҳис қиласиз ўзингизни. Назокату нафасат уфириб турган бу гуллар наҳотки аёл қўллари билан яратилган бўлса-я, деб тасаннолар айтасиз.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов раҳбарлигида Қашқадарёда фаолият олиб бораётган ишчи гуруҳи аъзолари вилоятда томорқачиликни ривожлантириш, эртаги экинларни экиш, мевали боғ-роғлар яратиш орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирини жойларда бажарилишини ўрганмоқда. А. Хаитов Саодат Эргашева яратган гўзаллик ва нафасат элчилари – гулларни кузатар экан, томорқачининг фаолиятини янада кенгайтириш учун барча имкониятларни яратиб беришни, эҳтиёжидан келиб чиқиб, имтиёзли кредит ажратишга кўмак беришини айтди.

Косон туманида 54527 та хонадон мавжуд бўлса, уларнинг қўлида 6725 гектар томорқа ерлари бор. Агар шу томорқа ерларидан унумли фойдаланилганида, аҳоли даромади янада ошиб, ишсизлик камайган ва камбағаллик анчагина қисқарган бўлар эди. Афсуски, тумандаги айрим хонадонларда Саодат Эргашева каби томорқаисни гуллатиб қўйгани йўқ. А. Хаитов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи хонадонма-хонадон юриб, қаровсиз қолган, ишлов берилмаган, бир неча йиллардан буён ҳеч нарса экилмаган жойларни аниқлашди. Шундай бепарво хонадон эгаларидан 955 нафари огоҳлантирилди. Жорий йилда Косон тумани томорқаларида 772 гектар боғ, шу жумладан 435 гектар узумзор барпо қилишга киришилди. 300 гектар томорқада картошка етиштирилса, 1600 гектарига сабзавот уруғлари сепилади. 550 гектар дуккакли экинлар парваришланади.

“Яшил йиллик” умуммиллий дастури асосида томорқаларда маҳаллабай тизими асосида амалга оширилаётган баҳорги ишлар ишчи гуруҳи томонидан мониторинг қилиниб борилмоқда.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Косон тумани томорқачиларидан ибрат олса арзийди, аммо...