Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан таровиҳ намозлари қачон бошланиши ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, эртага, 1 апрелдан бошлаб масжидларда таровиҳ намозларини ўқиш бошланади.
Ушбу маълумотлардан маълум бўладики, Ўзбекистонда Рамазон ойи 2 апрель санасидан бошланади. Лекин бу бўйича Мусумонлар идораси томонидан расмий маълумот берилгани йўқ.
Таъкидланишича, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти Рамазон ойи 2 апрелдан бошланишини расман маълум қилган.