Маълум бўлишича, ҳодиса 31 март куни соат 19:20ларда содир бўлган. Таъкидланишича, мониторга жавоб берадиган фирма ишчиси видеони эҳтиётсизлик сабаб жойлаб юборган. Ҳуқуқ тартибот органлари терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилган.
Таъкидланишича, видеони қўйиб юборган шахс барчадан узр сўраб, видеомурожаат қилган. Ишчи 18:30 дан 19:00гача 20тача ролик ташлаганини маълум қилган.
Шулар ичида битта порно видео ўтиб кетган. Менга кейин телефон қилишиб, қанақа видео қўйдинг бориб кўр дейишди. Қарасам шундай, мен у нарсани билиб қилганим йўқ. Бу босилиб кетган. Айбимдан пушаймонман, ҳаммадан кечирим сўрайман, – дейди жавобгар шахс.