Тошкентда ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган эркак ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, 30 март куни фуқаро Э.Н. ҳуқуқ тартибот органларига ариза билан мурожаат қилган. Эркак аризасида фуқаро У. унга 2 гектар ер майдонини 800 минг долларга сотмоқчи бўлаётганини маълум қилган.
Фуқаро У. 80 минг долларни аванс сифатида сўраган ва кейинчалик ерни унинг номига ўтказиб беришга ваъда берган. Эркак ер ҳозирда тақиқда турганини ва уни бирданига расмийлаштириш имкони йўқлигини айтган. У. авансни олаётганда ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.