Сурхондарё вилояти Узун туманида банк касссири фуқароларнинг умумий ҳисобда 121,1 млн сўм пенсия ҳамда нафақа пуллларини ўзлаштириб олди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, тумандаги “Халқ банки” филиали кассири ушбу пулларни “1Xbet” онлайн қимор ўйинига тикиб юборган. Таъкидланишича, у соҳта имзолар ёрдамида пулларни ўзлаштириб олаверган. Ҳуқуқ тартибот органлари ушбу пулларнинг 117 миллионини қайтаришга эришган.
Унга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.