Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг юк автомобиллари Украинининг Мариуполь шаҳрида олиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, Азов батальони жангчилари уларни 23 кун давомида заводда ушлаб турган. Шундан сўнг улар қишлоққа қочишга муваффақ бўлган ва у ердаги одамлар уларни ДХРгача олиб борган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги вакилининг маълум қилишича, улар ватанига қайтарилмоқда. Таъкидданишича, дипломатик корпус вакиллари уларни жанг майдонидан эвакуация қилган. Уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилган.