Тошкентда судья пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар Ҳакамлик суди судьяси ишни жавобгар фойдасига ҳал қилиб бериш учун 4000 доллар сўраган. У айтилган пулнинг 2500 долларини олаётганда ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.