Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги ариқда қон оққани ҳақида хабарлар тарқалди. Экология қўмитаси ушбу ҳодисага изоҳ берди.
Маълум бўлишича, мазкур ариқ Янги Наманган тумани "Ишонч" МФЙ Газина кўчасида жойлашган. Унга туташ ҳудудда "Ҳайвон сўйиш" шохобчасида канализация тармоғидаги носозлик содир бўлган ва натижада ушбу ҳолат юз берган.
Айни вақтда хавф бартараф этилаётгани маълум қилинди.