Сурхондарё вилоятида сохта ДХХ ходими ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро Ғ.М. Ф.Р.га ўзини ДХХ ходими деб таништирган ва танишлари орқали “Tashkent city”дан уй олиб беришни ваъда қилган. Бунинг учун у 700 доллар талаб қилган. Кейинчалик сохта ходим фуқарога 400 долларга машина олиб беришни ҳам ваъда қилган ва умумий ҳисобда 1100 доллар олган.
Ф.Р. ҳуқуқ тартибот органларига берган аризасида Ғ.М. уйни расмийлаштириш учун 1500 доллар сўраганини ҳам маълум қилган. Сохта ходим ушбу пулларни олаётганда ушланган.
Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.