Ўзбекистонда офис қоғозлари нархи ошишда давом этмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, кўплаб дўконларда 500 варақли А4 форматидаги офис қоғозлари 100 минг сўмга сотилмоқда. Март ойи оҳирларида уларнинг нархи 75-80 минг сўм атрофида бўлган.
Таъкидлаш жоиз, март ойи бошида бундай қоғозлар 35-40 минг сўм атрофида эди. Ушбу махсулот нархи доллар курси ошишини бошлаган вақтда – март ойи ўрталарида кўтарила бошлади.