Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 3 нафар болани асраб олган аёлга 3 хонали уй ажратиш бўйича топшириқ берди. Пойтахт раҳбари Юнусобод туманининг Боғи эрам маҳалласида фуқаролар қабулини ўтказаётган вақтда 3 нафар болани асраб олган аёл мурожаат қилди.
Аёлнинг сўзларига кўра, унинг коммунал тўловлардан қарзи бор, мавжуд пулларини эса болаларни даволаш учун ишлатиб юборган.
Пойтахт ҳокими унинг қарздорлиги кечиб юборилишини ва унга 3 хонали уй берилишини таъкидлади.