Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 193 минг мигрант қайтиб келди. Уларнинг 133 мингги Россиядан қайтган.
Мирграция бўйича статистика ташқи миграция агентлиги томонидан тақдим этилди. Агентлик маълумотига кўра, шу йил март ойининг ўзида Россиядан Ўзбекистонга 50 минг киши қайтиб келган.
Уларнинг кўпчилиги Россияда ишидан айрилгани сабабли қайтган. Шунингдек, қайтишга яна бир сабаблардан бири рубль курсининг қулагини экани айтилмоқда. Таққослаш учун, 2021 йилда Ўзбекистонга Россиядан 280 минг мигрант қайтиб келган эди.