Самарқанднинг Пайариқ туманидаги манзил колониясида жазо ўтаётган шахс Қашқадарёда ўғрилик содир этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 15 ва 16 март кунлари Қашқадарёнинг Қитоб туманидаги бир нечта маҳаллаларда яшовчи фуқаролар уйларига ўғри тушганини айтиб, ИИБга мурожаат қилган. Кейинчалик бармоқ изи билан қидирилганда ушбу ишларни асли китоблик, ҳозиги вақтда суд ажрими билан ўталмай қолган 3,5 йил муддатини Самарқанддаги манзил колонияда ўтаётган маҳкум экани маълум бўлган. У 2019 йилда ўғрилик қилгани учун 6 йилга қамалган бўлган.
Таъкидланишича, маҳкум 15 март куни манзил калонияни рухсатсиз тарк этган ва Китоб туманида ўғрилик содир этган. Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.