Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари пора билан ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, у фуқароларга субсидия ажратиш комиссияси масъул котиби бўлган. Мансабдор шундан фойдаланган тарзда, фуқарога 3 млн сўм берса субсидия ажратиб беришни ваъда қилган ва 1 млн сўмини олган. Қолган 2 миллионини олаётганда эса ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.