Самарқанд вилоятида оддий тошларни қимматбаҳо тошлар дея алдаб, уларни ўзгага сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳрида аввалдан кузатувда бўлган шахс фуқарога 181 карат ёқут тоши дея алдаб, оддий тошларни 250 минг долларга пуллаётганда ушланган.
Кейинчалик экспертиза ҳам ушбу тошлар шунчаки синтетик тошлар эканини аниқлаган. Ушбу иш билан ҳуқуқ тартибот органлари шуғулланмоқда.