Шовот туманидаги томорқачиликни ривожлантириш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди

Шовот туманидаги томорқачиликни ривожлантириш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ва ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгаши вакиллари Шовот туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва аҳоли томорқачилигини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ дастлаб Шовот туманидаги Қундуз ва Узункўл маҳаллаларидаги аҳоли томорқаларидан қай даражада фойдаланаётганлини кўздан кечирдилар.

Қундуз маҳалласида истиқомат қилувчи Иноят Салимов ўз томорқасида маҳалла аҳолиси учун памидор, бодринг, булғор қалампири ва шу каби сабзавот ва полиз экинлари кўчатларини етказиб беради. Маҳалладошлари синалган серҳосил навли кўчатларни ҳар йили ўз томорқаларида етиштириб оиласи даромадини ва озиқ овқат таъминотини яхшилашда фойдаланишмоқда.
Ишчи гуруҳ аъзолари маҳалладаги қатор хонадонларда бўлиб чорвачилик, боғдорчилик, қўйчилик ва паррандачилик билан шуғилланиб, яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланаётган аҳоли вакиллари билан ҳам мулоқот қилдилар.

Шунингдек, Узункўл маҳалласи Ризқ кўчасидаги айрим хонадонларнинг ўз томорқа ерларидан фойдаланмасдан экин экилгамаган аҳоли томорқалари учун жойида кўмак берилди. Хусусан, Рисқ кўчаси 11-уйда яшовчи Қаҳрамон Искандаровнинг 5 сотихлик томорқа ерида шудгорлаш ишлари олиб борилиб, сабзавот кўчатларини экиш ишларида кўмаклашилди. Аҳоли билан ўтказилган мулоқотлар давомида бир қарич ердан ҳам унимли фойдаланиш борасида тушунчалар берилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бутун юртимизда олиб борилаётган кўчат экиш ишлари шовотликларни ҳам бефарқ қолдирмаяпти Буни мазкур маҳалладаги 6 гектар ер майдонида ташкил этилган теракзор мисолида ҳам кўриш мумкин. Бу ерга 70 минг туп терак ниҳоллари ҳамда 400 минг терак қаламчалари экилмоқда. Мазкур теракзор тумандаги 28 маҳалла аҳолисига 20 сотихдан бўлиб берилган. Ҳар бир маҳалла аҳолиси ўзига ажратилган 20 сотихдаги теракларни парвариш қилиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссаларини қўшишади. Етиштирилаётган терак қаламчалари эса кейинги йилда тумандаги бошқа ҳудудларга етказиб берилади.

Ишчи гуруҳ аъзолари туманнинг энг олис Туркманистон билан чегарадош Бўстон маҳалласи аҳолиси билан ҳам учрашдилар. Мазкур маҳалла аҳолиси 5-6 йилдан буён оқава сувларнинг тақчиллиги боис дала томорқа ерларида деҳқончилик қилишга қийналади. Мазкур муаммо бу йил бартараф этилди. “Агро эко Инвест” томорқа хизмати МЧЖ саъй-ҳаракатлари билан мазкур маҳаллага артизан қудуқлар бурғиланиб, тоза чучук сув чиқариб берилди. Эндиликда биргина бу каби қудуқ маҳалладаги 30 та дала томорқа ерларини суғоришга имкон яратилди. Бу каби яна 3 та қудуқ мазкур маҳалла аҳолисига томорқаларини суғориш учун ташкил этилди. Эндиликда маҳалла аҳолиси ҳам дала томорқаларига буғдой, пиёз, беда, картошка, шоли каби экинларни экиб, юқори ҳосил олишни ният қилмоқдалар.

Актам Хаитов аҳоли вакиллари, маҳалла оқсоққолларига бу каби амалга оширилаётган ишлар замирида аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланишлари, ўзини ўзи банд қилган ҳолда ўз хонадони эҳтиёжлари учун ҳамда қўшимча даромад олишлари учун имкон яратишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Шовот туманида яна 14 та Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқлари бурғулаш ишлари режалаштирилган. Натижада яна 420 дан ортиқ дала томорқаларини суғориш имкони яратилади. Бу эса ўз навбатида аҳолининг томорқадан унумли фойдаланиб, мўл-ҳосил олишларига хизмат қилади. Амалга оширилаётган бу каби ишлар аҳолини томорқачилик билан шуғилланишлари орқали ўз даромадларига эга бўлишларини ва бандлигини таъминлашга қаратилган.

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Шовот туманидаги томорқачиликни ривожлантириш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди