Тошкент шаҳрида кафедра мудири ва талаба пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг талабаси фуқарога кафедра мудири орқали мазкур ОТМга магистратурага киритиб қўйишни ваъда қилган. У ушбу хизмат учун 4 минг доллар сўраган. Талаба айтилган пулни олаётганда ушланган. Кейинчалик тадбир давом эттирилиб, кафедра мудири пулни талабадан олаётганда у ҳам қўлга тушган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.