Маълум бўлишича, ҳуқуқ тартибот органлари аёл билан суҳбатлашган ва шу жараёнда қилмиши сабабини айтган. Унинг сўзларига кўра, аёл фарзандларига озор бериш воқеасини видеога ўзи олган ва 6 йилдан бери Россияда юрган эрига юборган. У шундай ҳодиса юз берса эри ёки унинг қариндошлари уларга эътибор қаратади деб ўйлаган. Аёл қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, узр сўраган.
“Илтимос, мени кечиринглар. Билиб-билмай қарғаманглар”, - дея халқдан узр сўради аёл.
Таъкидланишича, видеодаги ҳолат 1 йил олдин содир бўлган. Қизлар шифокорлар кўригидан ўтказилган ва уларнинг ҳолати яхши экани айтилмоқда.